Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

СИЗ БУНГА НИМА ДЕЙСИЗ?

25-03-2020 16:04

Бугун дунёни саросимага солиб қўйган коронавирус деган балога қарши курашишнинг энг мақбул йўлларидан бири бу санитария-гигиена қоидаларига сўзсиз итоат этиш шарт бўлиб турган бир вақтда айрим "Ҳиммати" баланд фермерларимизнинг шундоқгина жамоат қатнови учун катта йўл ёқаларида маҳаллий ўғитни (ҳайвонлар гўнги) уюб ташлаганларига нима дейсиз! Боз устига юртимизда баҳорнинг биринчи ойи ҳам охирлаб, кунлар исиб кетаётгани ва бундай хунук ҳолатлар коронавирус тугул бошқа вирусларни ҳам урчитиб юборишига сабаб бўлишига-чи?
Сиз кўриб турган манзара бўйича мутасаддилардан жавоб кутамиз.

Т.ЮСУПОВ

 

АҲВОЛИМИЗНИ ЎЗИМИЗ БАҲОЛАЙЛИК

25-03-2020 16:03

Танқид ҳеч кимга ёқмайди, чунки у аччиқ. Лекин бу аччиқнинг фойдаси ҳам бор. Худди туз ёки қалампирга ўхшаш - таомга маза бергани каби, танқидга асос бўлган муаммони ечиш лозимлигини кўрсатади.

 

ХАЛҚ ИШОНЧИНИ ОҚЛАШ -ЭНГ МУҲИМ МЕЗОН

25-03-2020 16:01

Аҳоли билан яқин мулоқот қилиш, уларнинг дардини тинглашнинг энг маъқул усули сайёр қабул саналади, албатта. Жойларда йиғилиб қолган турли ижтимоий, маиший, оилавий муаммолар одамларни бефарқ қолдирмаяпти, аксинча туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, барча ижро идораларининг асосий фаолияти мурожаатчиларнинг талаб-истакларини тинглаш, ўрганиш, қонуний ҳал этишга қаратилганлиги давлатимиз сиёсатининг устувор тамойили бўлиб қолди.

 

ТУМАН АҲОЛИСИ УЧУН ЕТАРЛИЧА ТИББИЙ НИҚОБ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ

25-03-2020 15:55

Юртимизда тарқалган коронавирус пандемиясининг олдини олиш борасида ҳукуматимиз томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, туманимизда ҳам бу касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тиббий ниқоблар тайёрланиб, дорихоналарга етказиб бериляпти. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари тумандаги "Зулфия" хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмасида бўлиб, у ерда тиббий ниқобларнинг тайёрланиш жараёнлари билан танишди. Дорихоналарни тиббий ниқоблар билан таъминлаш, аҳоли эҳтиёжига қараб ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан етарлича кўмак берилиши айтилди. Шунингдек, сектор раҳбарлари "СамРафоат текстиль" масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлишди.

 

НАВРЎЗ ТАОМЛАРИ

20-03-2020 11:30

Тарихий манбалар асосида олимлар аниқлашича Наврўз байрами милоддан аввалги VI асрлардан буён Ўрта Осиё ва унга туташ жанубий-шарқий ҳудудда жойлашган мамлакатларда нишонланиб келинади. Кўнгилга энтикиш уйғотадиган бу атама "янги кун"деган маънони билдириб, қадим халқларда шу кундан бошлаб табиатдаги ҳамма нарса амалга киради, деб ҳисобланган.

 

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ билан ёхуд ишга янгича ёндошув

19-03-2020 15:54

Туман марказида жойлашган 23-Гулобод сайлов округи ҳудудида ( Гулобод, Ширинобод қишлоғи ва Даштиобод маҳаллалари) 7540 нафар аҳоли яшайди. Мени Халқ депутатлари туман Кенгашига вакил этиб сайланган мазкур ҳудуд сайловчилари билан тез-тез учрашиб тураман.

 

АРИҚЛАР ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

19-03-2020 15:50

Бу мавзу халқимиз ва таҳририятимиз учун ҳамиша долзарб эканлигидан хабардорсиз. Бундан олдин туманимиз ҳудудидан ўтувчи ариғу анҳорларнинг аянчли аҳволи ҳақида бонг урган эдик. Одамларнинг оқар сувга ҳурмат -эътиборини қайтариш, ариқларни асраш, тоза-озода сақлаш, ҳар хил чиқинди-партовлар билан булғамаслик борасида куюниб ёзгандим ҳам.

 

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ - КЎМАК БЕРИШ

19-03-2020 15:46

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3802-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Республика ахборот-маслаҳат маркази" ва "Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази" давлат унитар корхоналари негизида "Солиқ-сервис" давлат унитар корхонаси ва унинг ҳудудий марказлари тузилган.

 

ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ТАРТИБИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ТАШИЛАЁТГАН ЮКЛАРГА ЧЕГАРАДАН ЎТИШГА ЧЕКЛОВ ЙЎҚ

19-03-2020 15:40

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чоралар ташқи савдо юклари ҳаракатига таъсир кўрсатмайди.

 

КАТТА МУАММОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ-КИЧИКЛАРИНИ ТУЗАТИШДАН БОШЛАНАДИ

19-03-2020 15:20

Бу эса раҳбарнинг тажрибаси ва салоҳиятига боғлиқ.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку