Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

АФВ ЭТИЛГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

19-02-2020 16:47

Ҳар бир халқнинг ўз эътиқоди, инсонийлик фазилатлари бор. Ана шундай фазилатларни ўзида мужассамлаштирган қонун устивор бўлган жамият эса камдан-кам учрайди. Бу тамойил ўзбек халқига бегона эмас. Зеро, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятни билиб-билмай содир этган, тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

 

КЎР-КЎРОНА ТАҚЛИД ОҚИБАТИ

14-02-2020 12:58

Қадимда Ўзбекистон жаҳон маданиятининг бешиги бўлиб келган. Буюк шоир ва ёзувчилар ҳамда дунёга машҳур олимлар айнан Ўрта Осиёдан етишиб чиққан, миллий ҳунармандчилик, жумладан, ўймакорлик, ҳайкалтарошлик, кулолчилик ҳамда зардўзлик эл ичида нуфузли касблардан ҳисобланган.

 

ИБРАТЛИ УМР

14-02-2020 12:57

Инсон умри аслида йиллар эмас, қилган амаллари билан ўлчанади. Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар қанча йил умр кўрганликлари эмас, балки қандай яшаганликлари боис, бу дунёдан ўтсалар-да, хотираси инсонлар қалбида абадий яшайди. Мана шундай қалби дарё, саховатли, ниҳоятда доно ва зукко шахс сифатида оилада, жамоада, маҳаллада, қариндош-уруғлар орасида обрў-эътибор қозонган Солехон Носиров ўзининг қисқа умри давомида бой ҳаётий тажрибаси билан ҳаммага ибрат намунаси бўлди. У кишининг вафот этганига ҳануз ишонмайман. Гўё бу камтарин инсон менинг наздимда дам олишга ёки хизмат сафарига кетгандай.

 

БОРДО СУЮҚЛИГИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА СИФАТИНИ АНИҚЛАШ

14-02-2020 12:54

Бордо суюқлиги деб мис купорасининг сувдаги эритмаси билан оҳакли сувнинг аралашмасига айтилади. Бордо номи биринчи марта БОРДО шаҳри (Франция, 1882 й) яқинидаги узумзорларда ишлатилганидан кейин берилган. Бордо суюқлиги фунгицид бўлиб, мева дарахтлари, резавор мевалар, цитрус ўсимликлар, узум, картошка, помидор, бодиринг, қовун, пиёз ва бошқа ўсимликларнинг касалликларига қарши кураш олиб боришда ишлатилади.

 

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАЙЛИК!

14-02-2020 12:50

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни "аср вабоси" деб сифатлашмаган. Тарихий маълумотларга кўра, гиёҳвандлик, афюн истеъмол қилиш милодий ўн учинчи асрда муғуллар истилоси чоғида улар томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатига тарқатилган. Аллома ибн Ҳожар ал-Маккийнинг "Фатвои Кабир"ида айтилишича, "Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил касалликларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади". Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, жамиятга қўшилмайдиган, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади.

 

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ

12-02-2020 15:53

Инсон борки, хато қилади. Беайб парвардигор. Лекин ҳар бир йўл қўйилган айбдорликка тўғри баҳо бериш, одилона қарор қабул қилиш тергов ва суд органларининг бурчидир.

 

ЁШЛАР МАНФААТИ УСТУВОР ВАЗИФА

12-02-2020 15:48

- Маҳалламиз ёшлари китоб мутолаасига меҳр қўйган, - дейди Янгиариқ маҳалласида яшовчи Фариза Хуррамова. - Афсуски, 51-умумтаълим мактабимизнинг кутубхонаси китоблар билан бойитилмаган. Бугунги учрашувда туман ҳокимидан шу масалада ёрдам беришини сўрадим. Бугуннинг ўзида кутубхона учун 5 миллион сўм ажратилишини айтди. Илм-маърифатга бефарқ эмаслиги, ёшларга бўлган эътиборидан жуда хурсанд бўлдик.

 

АБГОР КЎЧАЛАР ТАЪМИРЛАНАДИ (МИ?)

12-02-2020 15:23

ёхуд катта муаммоларни бартараф этиш-кичик муаммоларни тузатишдан бошланади

 

МАРДЛАР ЖОНИН БЕРИБ, МАРДЛИК ҚИЛАДИ...

06-02-2020 16:43

Бугунги осуда ҳаётимиз кафолати таъминланганини "жонли" кўрсатиш мақсадида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида фойдаланаётган қурол-аслаҳа ва жанговор техникалар кенг жамоатчиликка намойиш этилди.

 

ПОРАХЎРЛИК ЁХУД ДАВЛАТ КУШАНДАСИ!

06-02-2020 16:17

Пора олиш ёки бериш, бу борада воситачилик қилиш коррупциянинг бир кўринишидир. Ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган бу иллат фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисанинг кўпроқ тарқалган ва ўзига хос тури ҳисобланади. Коррупцияга берилган мансабдор шахсий бойлик орттиришни ва уруғ-аймоқчилик манфаатларини жамиятнинг манфаатидан устун қўяди.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку