Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

ТЎЙ-ҲАШАМЛАР ЎТКАЗИШГА ОИД ТАРТИБ БУЗИЛИШИДА АЙБДОР БЎЛГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

20-09-2019 18:08

Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом муҳокама этилиб, ушбу масала бўйича Сенат ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма қарори қабул қилинди.

 

ЯХШИЛИК ҚИЛ СУВГА ОТ...

13-09-2019 18:07

Узоқ йиллар маҳаллий ҳокимият тизимида ишлаганим сабабли вилоятимизнинг шаҳар маҳаллалари ва туманларидаги кўп қишлоқларида бўлганман. Қандай масала бўлмасин, борган жойимда маҳалла фаоллари билан учрашишимга ҳам тўғри келган.

 

АРИҚЛАР ФАРЁД ЧЕКМОҚДА

13-09-2019 18:06

Оҳ менинг эзилган, гирён ариғим,
Не қисмат бор экан азиз бошингда.
Ноинсоф дастидан ёнмоқда бағрим,
Бош эгиб турибман сенинг қошингда.

 

ТИРИК ЕТИМ ЭМАС, ТИРИК ЕТИМДЕК

13-09-2019 17:27

Ўзлари ҳаёт аммо бирга яшамайдиган, ажрашган ота-оналарнинг фарзандлари ва етим бўлмасада, маълум сабаблар туфайли бугун меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларнинг ҳам ягона орзуси ота-онасининг бағрида, уларнинг меҳридан баҳра олиб яшашдир. Ота-она меҳрига ташналик уларнинг қалб кемтиги бўлса, тирик етимлик эса гўё тақдир тамғаси.

 

ОДАМЛАРНИНГ ҚАЙҒУСИДАН ШУҲРАТ ЯСАМАЙЛИК

13-09-2019 17:24

Одатда, бу мавзуда баралла гапиришга уят, андиша йўл бермасди. Айниқса, жабрдийдаларнинг бу ҳақда сўз очиши ўн карра оғирроқ бўларди. Лекин қуйида биз айтмоқчи бўлган жабрдийда ҳали ўн саккиз ёшга тўлмай, ҳаёт билан видолашди. Унинг онаси, бувиси, яқинлари бу аламга чидай олмай, ҳаммасини ошкор айтиб берди. Ёш, увол кетган қизнинг қайғуси шунчалик кучли эдики, ҳатто парда ортида айтишга ийманиладиган сўзлар бутун оммага ошкор этилди. Ҳа, шундай бўлди. Бу ҳолатга жавобгар йигит жазосини тортсин, албатта қамалсин, гулдай қизимиз увол кетадию, бунга айбдор йигит ўйнаб-кулиб юраверадими, деган алам уларга тинчлик бермасди. Уларнику, тушунса бўлар, бундай қайғуни кўтариш оғир, у билан яшаш оғир, лекин уларга ёрдам бераман дея "қаҳрамонлик" қилган блогер ҳам шу алам билан уралашиб, соғлом фикрлашни унутдимикан, деб ўйлаб қолдим.

 

КАР-КАРНИ КЎЧАДА ТОПАДИ...

13-09-2019 17:20

Халқимизда "Кар-карни кўчада топади, кўр-кўрни кечада топади деган мақол беҳудага ишлатилмайди. Албатта, ушбу мақол мажозий маъно касб этсада, айрим бадхулқ инсонларни турли қинғир ишларда бир-бирлари билан дарров тил топишиши ёки тезда "ҳамфикр" ёхуд "ҳамтовоқ" бўлишларига нисбатан қўлланилади.

 

Жиноятга жазо муҚаррар

13-09-2019 17:19

"Кўпдан қуён қочиб қутулмас", "Бир тишламдан берса, тўйдиради, бир муштдан урса ўлдиради" деган ва шуларга ўхшаш халқ мақоллари бор. Бу эл бирлашиб, кўп хайрли ишларни қийналмай қилиши мумкинлиги маъносида айтилган. Дарҳақиқат маҳалла аҳли бирлашиб чойхона қургани, йўлни тартибга келтиргани, масжидни қайта тиклаганини эшитганмиз. Ҳатто бундай ташаббусда эзгу мақсадлар кўзланган бўлса, уларни давлат ҳам қўллаб-қувватлайди. Масалан, мактаб ота-оналар кенгаши қабул қилган қарор билан ўқувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш ман этилмаган. Айрим таълим муассасаларида ўқувчилар ўқийдиган синфлар табиий гуллар билан чиройли безалгани, буюк алломаларимизнинг суратлари ва ҳикматли сўзлари акс этган кўргазмали қуроллар билан жиҳозлангани ёки синф учун кутубхона ташкил этилгани айнан ота-оналар хоҳиши билан амалга оширилган. Лекин бундай эзгу ишлар оммалашганидан баъзан нопок кимсалар фойдаланиб қолмоқчи бўлишади. Натижада "Синф раҳбарининг туғилган кунида ўқувчиларнинг ота-оналари унга тилла узук совға қилишибди" деган гаплар бир пайтлар қулоққа чалинганди. Бундай хунук воқеалар ўз вақтида танқид қилиниб, давом этиши олди олингани ҳам рост.

 

РИВОЖЛАНИШИМИЗ, ЎЗГАРИШИМИЗ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

13-09-2019 17:06

Сен дунёни қандай кўришни хоҳласанг, шунга кўра, аввало ўзинг ўзгар, - деган эди буюк Ҳинд мутафаккири Маҳатма Ганди. Албатта, ҳар кимнинг ўз фикри ва дунёқараши бор. Ҳар биримизнинг бармоқ изларимиз ҳар хил бўлганидек, фикрлаш тарзимиз ҳам турлича. Ўтган ҳафта жума куни Миришкор маҳалласида туман ҳокими Носиржон Мавлонов бошчилигида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабул юқорида билдирилган фикрларимизни исботлайди.

 

"Бола ёмон бЎлса, айб - отада"

06-09-2019 15:05

Бир даврада суҳбатдошим гапдан-гап чиқиб, дардиҳол қилиб қолди. "Ўн икки йил деганда худойимдан тилаб-тилаб олган ёлғиз ўғлим бўлгани учун болалигидан айтганини муҳайё қилдим. Мактабни битиргач нуфузли институтга ўқишга киритдим, тўғрироғи, киритиб қўйишди. Иккинчи курсда ўқиётганида туғилган кунига машина совға қилдим. Боламнинг юриш-туришида ўзгариш сезила бошлади. Мен эса ёлғиз ўғил, қолаверса, анча катта бўлиб қолди, деб кўп тергайвермадим. Бора-бора уйга кеч келадиган бўлди. Сабабини сўрасам, у ўртоғининг, бу ўртоғининг туғилган кунидан келаётганини айтарди. Мен ҳар доимгидай улғайиб қолди, деган фикр билан ўзимга таскин берардим.

 

АЙБДОРЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ

06-09-2019 15:04

Хабарингиз бор, "Гулобод тонги" газетасининг жорий йил 16 август 31 - сонида эълон қилинган "Учар товуқлар" ёхуд мактабгача таълим муассасаларида аҳвол қандай?" сарлавҳали мақолада тумандаги айрим МТМларнинг аҳволини ўрганиш жараёнида йўл қўйилаётган хато - камчиликлар, айниқса, болажонлар овқатининг сифати борасидаги жиддий нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинганди. Мақолада келтирилган нохуш ҳолатлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими расмий муносабат билдириб, жавоб мактубида қуйидагиларни маълум қилган:

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку