Қирқ йилдан буён гулчилик билан шуғулланаман. Оллоҳга минг қатла шукурки 91 ёшни қоралаган бӯлсамда, гулларни севиб парвариш қиламан. Гуллар ичида атиргул нафақат нафис чиройи, балки шифобахшлиги билан ҳам ажралиб туради.
Абу Али Ибн Сино бобомиз: бадан тарбияси танни соғлом ва кучу-қувватли қилиш, аъзоларини такомулича етказишдан иборат. Бу сиз бахт-саодат эришиб бӯлмайди, деганлар. Дарҳақиқат, меҳнатсеварлик керак инсонга. Атиргул муҳаббат ва бахт рамзи. Ёшликдан гул шарбати гулоб ичинг, бошни баданни поклайди танадаги доғлар йӯқ бӯлади. Она билан бола-гулу лола, деган халқимиз. Гул ҳидидан асаблар ором. Ҳар йили 800-1000 дона гул чиқараман. Қаламчадан пайдо бӯлган янги гул ижодкорлик, мен учун гул фарзанддек. Қанд касалига учрамайин десангиз, ёғли овқат, жаркоб, барракабоб баҳридан кечинг, арақ ичманг. Гул билан меҳнат билан шуғулланган инсон дардсиз бӯлади ва узоқ умр кӯради.
Мен ҳаётни гулсиз тасаввур этмайман. Инсонга гул ҳаловат бағишлайди. Кесилган жойга гул шарбати, талқони ёки ёғини қӯйиб боғланса, қон тӯхтаб, оғриқ секинлашади, ҳамда чарчоқ чиқарувчидир.
Энг аҳамиятлиси ундан тайёрланган гулқанд ва гулангубиндир. Бу неъмат ноёб дурдона, юздардга даводир. Гулқандда шакар қиём ҳолига келтирилиб, атиргул япроғи резалаб солинади. Гулангубинда шакар ӯрнида асал, алоэ ва зуфтурумни майдалаб соласиз. Малҳамни қошиқ билан аралаштирасиз. Бир сирли идишга солиб 40 кун юзини марли билан боғлаб қуёш тушадиган жойга қӯясиз. Тайёр неъматни бир қошуқдан эрта билан, наҳорда ва кеч қайноқ сув билан йигирма минут овқатдан олдин ичинг. Ошқозон ости бези яхшиланишга даво бӯлади. Шунингдек, қишда шамоллаш ва грипп олдини олади. 10-15 кун айтган режимга риоя қилиб ичсангиз, пок, гӯзал ҳусн соҳиби бӯласиз. Бу малҳам қанд ва қон босими баландлардан ташқари барча беморларга ёқади. Ушбу халқ табобати ёқимли ва зарарсиздир, жигар барча чки орган покланади, нафас йӯллари очилади, иштиҳа келтирувчи ҳамдир.
Саидмурод ИЛЁСОВ, табиатшунос педагог
Copyright © 2025. Субҳи Гулобод. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.