Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Ватан қаҳрамонларини унутмайди!

Ҳар йили 15 феврал мамлакатимизда Халқаро терроризмга қарши урушда иштирок этган аскарларни

 Афғонистон Республикасидан олиб чиқиб кетилган кун сифатида нишонланади ва ушбу сана муносабати билан турли тадбирлар ўтказилади.

14 февраль куни Самарқанд туман марказида жойлашган «Мотамсаро она» ҳайкали майдонида Халқаро терроризмга қарши урушда иштирок этган аскарларни Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганининг 37 йиллиги ҳамда Ўзбекистон «ВЕТЕРАН» жангчи, фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Бирлашманинг туман бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган тадбир унинг иштирокчилари томонидан «Мотамсаро она» ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ғайрат Бабахолов сўзга чиқиб, юртимиздаги бугунги тинч ва осуда кунларнинг қадрига етиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш учун бор куч ва билимимизни сафарбар этишимиз зарурлигини таъкидлади.


Последнее редактирование: 14/02/2026 14:32;   Просмотров: 17
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку