Самарқанд халқаро аэропортига "Внукова-Самарқанд" йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Б.Х. "қизил" йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва тегишли рухсатномасиз умумий баҳоси 18 миллион сўмга яқин "Аrthrоpierce 45 Right", "Twinfix Ultra", "Awl-Dilator" номли бир нечта тиббиёт соҳасида ишлатиладиган ускуналар ва "евроген" номли дори воситаларини яширинча олиб ўтаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги "Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 191-сонли қарорига кўра дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тегишли рухсатнома асосида олиб киришга рухсат берилган.
Суд фуқаро Б.Х.ни оилавий шароитини ҳамда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22719-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган тиббиёт соҳасида ишлатиладиган ускуналар ва дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён вилоят божхоначилари томонидан умумий қиймати 822 млн. сўмдан зиёд 11 385 дона тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларининг олиб кирилиши олди олинган.
Вилоят божхона
бошқармаси ахборот хизмати
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.