Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқанд туманида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган очиқ мулоқотлар давом этмоқда

Самарқанд тумани ҳудудида жами 74 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритиб, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ижтимоий эҳтиёжлари, муаммолари ва аҳолининг турлича таклиф-мулоҳазалари мавжуд.

Ҳар бир ҳудуднинг юзи, турмуш тарзи ва талаблари ҳар хил бўлгани боис, уларни ўрганиш, халқнинг қалбидаги дард ва истиқболдаги режаларини эшитиш бугун маҳалла тизимининг энг устувор вазифаларидан бирига айланган.
Шу мақсадда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Самарқанд тумани бўлими раҳбари Абдужаббор Умаров ҳамда тегишли соҳалар масъуллари ҳар куни турли маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Ушбу суҳбатлар давомида фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни ўрганиш, муаммоларга жойида ечим топиш, механизмларни такомиллаштириш ва аҳолининг таклифларини тинглаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Навбатдаги жонли мулоқотлар Оҳалик ва Янгижой маҳаллаларида ўтказилди. Учрашувда маҳалла раиси, «Еттилик» аъзолари, оқсоқоллар, хотин-қизлар ва ёшлар фаоллари иштирок этди.
Мулоқот давомида:
«Еттилик» аъзоларининг кундалик фаолияти ва амалий натижалари халқ олдида атрофлича муҳокама этилди;
тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, ортиқча харажатларни камайтириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди;
аҳоли ўртасида ёшлар тарбияси, хотин-қизлар бандлиги, маҳаллада тартиб-интизом ва осойишталикни таъминлашга доир фикрлар билдирилди;
мавсумий равишда янги ниҳоллар экиш, кўкаламзорлаштириш, кўча ва хонадонларда тоза-озодагарчиликни таъминлаш масалалари ўрганилди;
муҳандислик коммуникациялари, ичимлик ва суғориш суви, йўллар ҳолати каби масалалар юзасидан аниқ таклифлар қабул қилинди.
Учрашувда фуқаролар ўзини қизиқтирган масала ва дардларини очиқ баён этишди. Маҳалла фаоллари ва масъуллар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат жойида қайд этилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечими устида иш олиб борилиши маълум қилинди.
Ўз навбатида, туман Маҳаллалар уюшмаси раҳбари Абдужаббор Умаров аҳоли фаоллигини юқори баҳолаб, бундай мулоқотларнинг асосий мақсади жойлардаги муаммоларни эшитиш, уларга манзилли ечим топиш ва маҳалла фуқароларининг турмуш сифатини яхшилаш эканини таъкидлади.
Самарқанд туманида олиб борилаётган бундай очиқ мулоқотлар аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Энг муҳими, ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг фикри тингланмоқда, улар билан бирга ечим изланмоқда ва амалий ишларга айлантирилмоқда.


Дата добавления: 19/11/2025 18:37;   Просмотров: 20
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку