
Маълумки, инсон қадрини улуғлаш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келаяпти.
Бугун мамлакатимизда кенг нишонланаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан соҳа ходимларини ва ташкилотнинг миллионлаб аъзоларини чин қалбимдан муборакбод этиб, барчаларига алоҳида ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат жамоаларида ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Юртимиздаги ҳар бир корхона ва ташкилотда «Эл азиз, инсон азиз» деган олижаноб ғояни қарор топтириш, меҳнатни фаровонлик ва бахт манбаига айлантиришда касаба уюшмалари жонбозлик кўрсатаяпти.
Фурсатдан фойдаланиб, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларни, ташкилот аъзоларини бугунги улуғ айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий табриклаб, танларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларингизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.