Давлаттилиниривожлантиришҳарбирхалқмустақиллигининг, миллатмаънавийўзлигинингэнгмуҳимшартлариданбири саналади.Тилхалқнинг, миллатнингтарихи, маданиймероси, турмуштарзи, урф-одатваанъаналариниўзидамужассамэтганмуҳим воситадир.
Сўнгги йилларда она тилимизниривожлантириш, давлат тили сифатидагиўрнивааҳамиятиникучайтириш, унинафақатрасмийтил, балки миллиймаданиятимизнингифодавоситасисифатидаянадабойитишвасофлигиниасрашгаалоҳидаэътиборқаратилмоқда.
“Миллий тикланиш” демократик партияси давлат тилини янада бойитиш ва такомиллаштириш, тил маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда оммавий муомалада ўзбек адабий тили меъёр ва қоидаларининг бузилишини олдини олишга қаратилган аниқ мақсадли ишларни амалга оширишни устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб олган. Партия томонидан жойларда ўтказилаётган “Оммавий диктант” лойиҳасининг асосий мақсади ҳам она тилимиз софлигини таъминлашга эришишдан иборат.
Шуни афсус билан қайд этишимиз жоизки, гарчи “Давлат тили ҳақида”ги Қонунимиз қабул қилинганлигига қарийиб ўттиз олти йил тўлган бўлса-да ҳанузгача ёзувларимизда, жуда кўплаб жамоат жойлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарида эътиборсизлик билан ёзилган турли туман сўзларда кўплаб имло хатолари учрамоқда, бунинг натижасида миллий қадриятлар ва маънавиятимизга зид маънолар келиб чиқаётганлиги сабабли ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилаётганлигига дуч келмоқдамиз. Энгачинарлиси, эндигинасаводиничиқараётганфарзандларимизўшақўштирноқичидатўғриёзилганёзувларникўриб, тўғриқабулқилишмоқдавашундайёзишгаодатланишмоқда.
ПартиянингСамарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Оммавий диктант” лойиҳасида ҳам тумандаги давлат ташкилотларида фаолият олиб бораётган юзлаб ходимларнинг саводхонликдаражасисиновданўтказилди.
Тадбирда сўзга олган партия туман Кенгаши раиси Савринисо Нарзуллаева ва туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Манучеҳр Муртазоқулов бундай лойиҳалар глобаллашув жараёнида тобора кўп тилли бўлиб бораётган ўзбек жамиятининг Давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборини янада кучайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар. Кишининг маънавий салоҳияти биринчи навбатда унинг ўз тилига бўлган садоқатида билиниши, тафаккурнинг ҳосиласи эса тилида акс этиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шундан сўнг, лойиҳа иштирокчилари белгиланган мавзу юзасидан диктант ёзишга киришдилар. Диктант ёзиш жараёнида уларнинг ўзбек тилини билиш даражаси, нутқ маданияти, нечоғли имловий ва ишоравий хатоларсиз ёзиш кўнимасига эга эканликлари яққол намоён бўлди. Якунда хакамлар хайъати берилган мавзунихатоларсиз ёзиб, саводхонликда юқори кўрсаткични қайд этган ҳокимлик ходимлари Умиров Бобур Холбек ӯғли 3-ўринга, Паризода Тармашбоева 2-ўринга, Ҳимматой Нозимова 1-ўринга лойиқ кщришди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
- Тил миллатни-миллат сифатида дунёга танитувчи, унинг ўзлигини намоён қилувчи муҳим восита, - дейди “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Самарқанд туман кенгаши депутати Саид Мардонов. Шу боис унга барчамиз тўғри муносабатда бўлиб тилимиз нуфузини ошириш, ривожига муносиб хисса кўшишимиз лозим. Айнан шу мақсадда ташкил этилган бугунги тадбиртумандошларимизнинг она тилимизга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.