Мамлакатимизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва фуқаролар учун қулай муҳит яратиш мақсадида ўтказиб келинаётган
“Oбод хонадон”, “Oбод кўча” ва “Oбод маҳалла” кўрик-танловининг туман босқичи якунлари бўйича Самарқанд туманидаги Бўзи маҳалласи барча йўналишларда муносиб иштирок этди.
Туман босқичида:
“Oбод хонадон” йўналишида — Бўзи маҳалласининг обод хонадони,
“Oбод кўча” йўналишида — мазкур маҳалланинг кўчабошиси,
“Oбод маҳалла” йўналишида — маҳалла раиси Назир Азамов ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.
Куни кеча танловнинг Самарқанд вилояти босқичи юқори савияда ташкил этилди. Қувонарлиси, туманимиз вакиллари бу босқичда ҳам ўз салоҳиятини намоён этиб, кучлилар қаторидан жой олдилар.
Хусусан, “Oбод маҳалла” йўналишида иштирок этган Бўзи маҳалласи раиси Азамов Назир ака ўз маҳалласининг тартиб ва ободонлиги, фаоллиги ва фуқаролар бирдамлигини намоён этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
Бўзи маҳалласи аҳолиси ва фаолларини ушбу юксак ютуқ билан муборакбод этамиз!
Ишингизга барака, маҳаллангизга янада улкан ютуқ ва эзгу ишлар насиб этсин.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.