Туман "Маҳалла" жамоат фонди раиси Муйинжон Набиевдан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоққоллари) сайловининг ўтказилиши жараёни тўғрисида маълумот беришни сўрадик. Туманимизда 77 та маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолият олиб борар эди.
Бу йилги сайлов компанияси бошланишидан олдин учта маҳалла фуқаролар йиғини қисқартирилиб, айримларининг номлари ўзгартирилди ва 74 та маҳалла фуқаролар йиғини қолди. Сайлов олди тарғибот - ташвиқот ишлари олиб борилди - деди у. Маҳаллаларда бўлиб ўтадиган сайловни жадвал асосида тақсимлаб, ҳар куни, тўртта маҳаллада (ҳар бир сектор ҳудудидан) 1-майдан бошладик. Илк сайлов Талибарзуи поён маҳалласида ўтказилди. Сайловда туман кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва депутатлар иштироки ҳам таъминланмоқда. Ўтган 6 кун ичида 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов бўлиб ўтди. Улардан 15 тасида амалдаги раислар ва 7 тасида янги раислар сайланди. Хусусан, Талибарзуи поёнда С.Баҳронов, Ўрташиқда Ш.Солиев, Қавчинонда А.Ризаев, Бухори маҳалласида О.Ғаффоровлар жудамкўпчилик овоз билан масъулиятли лавозимда сайландилар.
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки жуда кўп номзодлар суҳбатдан қайтарилди. Айрим маҳаллаларда ишчи гуруҳ аъзолари халқ билан учрашмай, номигагина номзодларни рўйхатга олган. Улар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билмайдилар. Раисликка номзодлар ичида ҳам Низом талабларининг бузилиш ҳоллари кўзга ташланди.
Р.ШАРИФЗОДА
ёзиб олди
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.