Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Тармокдаги узулишлар, муаммо ва йечимлар тахлили мавзусида очик мулокот

 

Куз-киш мавсуми, тармокдаги узулишлар, муаммолар ва ижтимоий соҳа обеъктларининг барқарор ишлашини таъминлаш,  аҳоли хонадонларига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси ҳам бу борада кенг кўламли ишларни олиб бориб, масъулиятли мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун корхона истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда  19  та нимстанциядан фойдаланиб келмоқда, шундан 13 таси Самарканд туман электр таъминоти корхонаси балансида туради.

Фидерлар сони – 85 донани, 0,4-6-10 кВли ЭУТ – 2615,11 кмни ташкил этади.

Жами ТП сони – 1961 дона бўлиб шундан -1344 донаси Самарканд туман электр таъминоти корхонаси балансида.

Истеъмолчилар балансидаги ТП сони – 617 дона, фидерлар сони  -  33 дона.

          Айни пайтда ҳудудда  68467  та истеъмолчи мавжуд. Шундан  64585 та истеъмолчини аҳоли,  3882 та истеъмолчини юридик ташкилотлар ташкил этади. Туманда бир ойлик истеъмол 41.000 млн кВт соатга, бир кунлик истеъмол1.326 млн кВт соатга етади.

Самарканд туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида 2025 йилда  Оҳалик маҳалласида жойлашган 110/10 кВтли Подстанция  Оҳалик Т-2  6300 кВтли Т-2 10000 кВтлига алмаштирилди ҳамда Паррандачилик маҳалласида жойлашган 110/35/10 кВтли Подстанция ПТФ Т-1  10000 кВтли Т-1 16000 кВтлига алмаштириш ишлари олиб борилди.

            Самарқанд  туман  ТЭТ балансида  1344 дона трансформатор ҳамда   10/6/0,4 кВтли 2615,1 км ҳаво тармоғи мавжуд.

Жами усутуналари сони 41677  дона, шундан 22237  донаси ёғоч устунлардан, 19440  донаси бетон устунлардан иборат.

Самарканд туман электр таъминоти корхонаси томонидан  2025 йилда 104 дона трасформатор пунктини мукаммал таъмирлаш,  214,0 км 0,4-6-10 кВтли ЭУТ мукаммал таъмирлаш, 132 дона трасформатор пунктини жорий  таъмирлаш, 422,1  км 0,4-6-10 кВтли ЭУТ жорий  таъмирлаш режа қилинган.

Шундан жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 104 дона трансформатор пункти  ва 214,0 км 10-6-0,4 кВтли электр узатиш тармоқлари мукаммал,  214 дона трансформатор пункти хамда 155,9 км 0,4-6-10 кВтли электр узатиш тармоқлари жорий таъмирланди, ундан ташкари 212,1  км электр узатиш тармоқлари дарахт шоҳларидан тозаланди.

Бундан ташқари Самарканд туман электр таъминоти корхонаси томонидан 2025 йил январ-сентябрь ойлари маҳаллаларда аҳоли электр энергиясини яхшилаш учун қўйидаги ишлар бажарилди.

Қорасув МФЙ да 7 та бетон устун ўрнатилган ва 500 метр электр узатиш тармоғи тортилган.

Юқори Оҳалик МФЙ да 160кВтли трансформатор пункти 12 та бетон устун ўрнатилган ва 400 метр электр узатиш тармоғи тортилган.

Гулистон, Янгиариқ МФЙ да 250 кВтли трансформатор пункти 2 та бетон устун ўрнатилган ва 100 метр  электр узатиш тармоғи тортилган.

Қумзор МФЙ да 4 та бетон устун ўрнатилган ва 150 метр электр узатиш тармоғи тортилган.

Пулимуғоб МФЙ да 250 метр, Равонак МФЙ да 400 метр, Қўштамғали МФЙ да 230 метр, Даштиобод МФЙ да 1000 метр электр узатиш тармоғи тортилган.

Кўсаҳо МФЙ да да 250 кВтли трансформатор пункти ва 30 дона бетон устун ўрнатилди 750 метр ҳаво линияси тортилди.

Сулфакабутак МФЙ да да 160 кВтли, Деҳнав МФЙ да да 250 кВтли трансформатор пункти ўрнатилди, Қавчинон боло МФЙ да да 160 кВтли, Ангаралмос МФЙ да 160 кВтли трансформатор пункти олинди.

Хожа Ахрор Вали МФЙ 250 кВтли трансформатор қувватини ошириш учун 400 кВтли трансформаторга, Янгижой  МФЙ 63 кВтли трансформатор қувватини ошириш учун 400 кВтли трансформаторга, Пулимуғоб МФЙ 160 кВтли трансформатор қувватини ошириш учун  250 кВтли трансформаторга алмаштирилди.

Қумзор МФЙ да 500 метр электр узатиш тармоғи тортилган, 7 та бетон устун ва 400 кВтли трансформатор пункти ўрнатилди.

Янгижой МФЙ да 3,0 км электр узатиш тармоғи тортилган, 60 та бетон устун ва 250 кВтли трансформатор пункти ўрнатилди.

Паст Оҳалик МФЙ да 2,2 км электр узатиш тармоғи тортилган ва 250 кВтли трансформатор пункти ўрнатилди.

Ўрта Оҳалик МФЙ да 500 метр электр узатиш тармоғи тортилган, 10 та бетон устун ва 250 кВтли трансформатор пункти ўрнатилди.

Қўшкўприк МФЙ 2 та 250 кВтли трансформатор ва 8 дона бетон устун ўрнатилган, 300 метр ҳаво линияси тортилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024- йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаронвонлик сари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ 2025 йилда маҳаллалар электр энергиясини яхшилаш бўйича Янгижой, Жуйи Аббос, Ширинобод, Миришкор МФЙларда жами 16 дона трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда 26,35 км 0,4-6-10 квтли электр узатиш тармоғини тортиш ва 559 дона бетон устун ўрнатиш режалаштирилган бўлиб ҳозирги кунга қадар Миришкор МФЙ да 140 дона бетон устунлар ва 3 дона трансформатор ўрнатилди ҳамда 8,85  км 0,4-6-10 кВтли электр узатиш тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Ширинобод МФЙда 43 дона бетон устунлар ва 4 дона трансформатор ўрнатилди ҳамда 2,2 км узунликда   0,4-10 кВтли электр узатиш тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгижой МФЙда 186 дона бетон устунлар ва 5 дона трансформатор ўрнатилди, ҳамда 7,5 км 0,4 кВтли электр узатиш тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Жуйи Аббос МФЙда 124 дона бетон устунлар ва 4 дона трансформатор ўрнатилди ҳамда 7,8 км 0,4 кВтли электр узатиш тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган 1 та 160/10 кВтли трансформатор пункти Ширинобод МФЙ га ўрнатилди.

          Самарканд туманида 2025 йил сентябр ойига қадар маҳаллаларда жами 30 дона трансформатор пункти ўрнатилди, 701 дона бетон устун хамда 37,58  км ҳаво линияси тортилди.

      Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли электр энергиясини яхшилаш учун қўшимча чора-тадбирлар тузилган бўлиб, октябр, ноябр, декабр ойларида 35,6 км 0,4-6-10 кВтли электр узатиш тармоқларини дарахт шоҳларидан тозалаш, салқи симларни тортиш ҳамда 18 дона трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

            Бу ишлар асосан Гулобод, Андижони, Хожа Ахрор Вали, Хаймари боло, Арабхона,Қуйи Туркман, Янгиравот, Қорасув, Конигил, Қозиариқ, Талибарзу, Оҳалик, Газчилар, Қайнама, Жуйсой маҳаллаларида олиб борилади ва жами 1800 нафар истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланади.

           2025 йил октябр-декабр ойларида электр энергиясини янада яхшилаш мақсадида  Паррандачилик, Қўштамғали, Кўсаҳо, Сулфакабутак маҳаллаларида жами 3 дона трансформатор, 200 дона бетон устунлар ва 8,5 км электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш ва янгилаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Хозирги кунда аҳоли ва юридик истеъмолчиларга узлуксиз электр энергия етказиб бериш бўйича корхонамиз томонидан туманда 6 та кундузга ва  2 та тунги бригадалар ташкил килинган.

 

А Тоҳиров

Самарканд ТЭТ корхонаси бошлиги


Последнее редактирование: 15/10/2025 15:37;   Просмотров: 30
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку