Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Tumandagi 38-umumta’lim maktabida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining sovrini uchun “Xorijiy tillarni o‘qitish bo‘yicha eng yaxshi maktab” tanlovining tuman bosqichi bo‘lib o‘tdi.
UzAuto Motors оммабоп автомобиллар учун шартномаларни янгилаганини маълум қилди.
"Motors бутун пандемия мобайнида 2020-йилнинг март ойидан буён ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва глобал муаммоларнинг ишлаб чиқариш жараёни ҳамда таннархга таъсирини камайтириш учун ўз олдига қўйган юқори талаблар режасини бажарди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят қурилиш бош бошқармасининг Давлатобод туман бўлими мутахассиси тадбиркорга мансабдор танишлари орқали мазкур туман ҳудудидан 2 гектар ер майдони расмийлаштириб бериш ҳамда у ерга кўп қаватли уй ва ишлаб чиқариш объекти қуришга рухсат олиб бериш эвазига, ундан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин. Шу боис, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга жиддий мурожаат билан чиқди.
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими ўринбосари фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 50 минг долларни олган пайтида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муроджон Азимов иштирокидаги аппарат йиғилишида маълум қилинди, дея хабар беради (https://daryo.uz/k/2022/02/07/mirishkor-tumani-hokimi-orinbosari-50-ming-dollar-pora-bilan-qolga-olindi/)«Дарё» мухбири.
Европада ўта юқумли, аммо кўпчиликда енгил кечадиган омикрон штаммининг тез тарқалиши фонида санитария чекловларини олиб ташлаётган ёки юмшатаётган мамлакатлар сони тобора ортиб бормоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини жиддий хавотирга солаётган тендентсия вируснинг кейинги мутатсиясига йўл қўймайди, деб ёзади Euronews.
Шахрилло Маҳмудов ва Абдулло Аслонов туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Нарпай ва Пахтачи туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Tadbirkorlik subyektlarining savol va murojaatlariga viloyat statistika boshqarmasining malakali mutaxassislari tomonidan javob va maslahatlar berilishini ta’minlash, tuman va shaharlarda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlarda yuzaga kelgan muammolarni tezkor ravishda hal etish orqali tushuntirish ishlarini yanada yaxshilash maqsadida, viloyat statistika boshqarmasida “Ishonch telefonlar” (tel: (66) 235-58-95) tashkil etilgan.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.