Халқимизда «Менинг нафсим балодур, ёнган ўтга соладур» деган нақл бор. Бу бежизга эмас. Нафс инсонларни беобрў қилиб, амалидан туширади, шармандаи шармисор қилади. Қарийб беш йилдан бери Пастдарғом тумани 2-сон Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлими мудири лавозимида ишлаб келган Насиба Собирова (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтирган жойида, амалидан фойдаланиб, осон пул топишни йўлга қўйди. Аммо кўза кунда эмас кунида синади, деганларидек кунларнинг бирида ўйиндан ўт чиқди...
Шаҳарлари осмонўпар бинолар билан тўлиб тошган, қишлоқлари эса янада обод бўлиб, болалар ўйнайдиган ўйингоҳлар, аҳоли яшайдиган шинам уйлар, меҳнат қиладиган шароитга эга иншоотлар... –булар бари юртимиз қиёфаси, истиқлол шарофатидир. Ҳа, кундан-кунга гўзаллашиб бораётган туманимиз қишлоқларидаги фуқаролар ҳам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини ёруғ юз, хурсандчилик билан кутиб олмоқдалар.
Раҳмат эшитиш яхши-да. Газета, теле-радио, борингки, оддий шикоятлар дафтари орқали бўлса-да раҳматнома эшитмаган касб ёки соҳа эгалари кам топилади. Ўлиб-тирилиб ишласанг-у биров меҳнатингни қадрламаса, одамга алам қиларкан. Лекин, сиз, электрчилар нега бугун ҳеч кимдан раҳмат эшитмай қўйдингиз?!
Мамлакатимизда бўлганидек, туманимизда ҳам “Тозалаш - Антитеррор” махсус тезкор - профилактик тадбир олиб борилмоқда. Туман давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллиги байрами ҳамда вилоятимизда бўладиган “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида туман ҳудудида аҳоли осойишталиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор профилактик ишларни амалга оширдилар.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 275 ва 290-моддаларига кўра, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларнинг мол-мулки ва ер участкалари солиқ солишдан озод этилади.
Асосий қатнов йўлларда тартиб ўрнатувчи, йўл кўрсатиб ҳайдовчи, йўловчи, пиёдаларнинг ҳаракатдаги йўналишларини назорат қилиш учун ўрнатилган “Светафор” ва йўл белгилари муҳим ўрин эгаллайди.
Кейинги йилларда туманимиз аµолиси мерос, µадья, µовли-жойини, машиналарини олди-сотди іилиш, ижарага бериш ва бошіа хил масалалар юзасидан бизга мурожаат іилишади. Нотариал идорамизда уларнинг талаб ва истакларини белгиланган іонун доирасида µал этиш учун барча чора-тадбирлар кґрилади.
Ҳар бир ота-она фарзандига яхши шароит қилиб беришни, жигарбандларининг бировдан кам, тили қисиқ бўлишини истамайди. Аммо айрим ёшлар бундай имкониятлардан тўқликка шўхлик тарзида фойдаланади.
¤тган µафта гґзал ва навіирон, ґтмиши шарафли, тарихи бой, ер юзининг сайіали табаррук Самаріандимизга Тґрон Фанлар академияси президенти, тарих фанлари доктори Ґайдарбек Бобобеков бошчилигидаги бир гуруµ олимлар, академиянинг µаіиіий µамда фахрий аъзолари ташриф буюришди.
7 август куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 459 нафардан иборат дастлабки гуруҳлари иккита рейсда (2 нафар делегация, 9 нафар ишчи гуруҳи, 6 нафар ошпаз, 2 нафар шифокор) Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.