Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

ҚУРОЛДОШЛАР УЧРАШУВИ

23-02-2018 15:17

Қўшни Афғонистон диёридан собиқ чекланган совет қўшинларининг олиб чиқилганлигига 29 йил тўлиши муносабати билан ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Унда байналмил жангчилар, афғон урушида шаҳид бўлганларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

 

ОЛТИНДАН ҚИММАТ МУРУВВАТ

16-02-2018 15:10

Мамлакатимизнинг янада гуллаб-яшнаши, маҳаллаларнинг чирой очиб боришида, албатта тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Негаки, улар ҳар бир ишда жонкуярлик билан ёндашиб, доимо қувончли натижаларга эришмоқдалар. Иброҳимжон Ҳамидов ҳам ана шундай бағри кенг, қўли очиқ тадбиркорлардан бўлиб, у ўзи истиқомат қилаётган Боғитилло маҳалласи ободлиги, аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун яқиндан кўмак бермоқда. Яқинда «Аъзам бобо» базмгоҳида ўтказилган хайрия тўйида қатнашиб, баъзи бир мурувватларнинг олтиндан қимматлигига ишонч ҳосил қилдик.

 

БЎЛСА БИР СЎЗ ДЕРГА ҲАД

16-02-2018 15:09

Бизнинг халқимиз азал-азалдан адабиётни севган, бадииятни ардоқлаган, айниқса, шеъриятга ошуфта бўлмиш халқ ҳисобланади. Элимизнинг бадиий диди неча-неча асрлар давомида яхши шаклланган, ҳақиқий шедевр асарлар мутолааси натижасида такомиллашган бўлиб, бугун савияси паст ёки ўртамиёна асарлар билан унинг қалбидан жой олиш ўта мушкул. Бир қарашдаёқ олтин билан жезни фарқлай билади бугунги кун ўқувчиси.

 

Коррупция муаммоларнинг калити эмас, тамагирлик асосидир

16-02-2018 14:57

– Узр, сиздек ишбилармон, олийжаноб одамни безовта қилишга мажбур бўлдим. Билишимча каминанинг илтимосини ерда қолдирибсиз. Ахир, "Мушук текинга офтобга чиқмайди" деб мендан пул олаётганингизда катта-катта ваъдалар берган эдингиз-ку, нима бўлди? Ишимни тезроқ ҳал қилиб бериш ўрнига...

 

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТЎЛАНАДИГАН МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҒИ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШЛАР

16-02-2018 14:55

Мамлакатимизда солиқ тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ юкини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2018 йилда Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган енгиллик ва имтиёзлар ўз самарасини бермоқда.

 

"ДАШТАКИ БОЛО" ТАРИХИГА БИР НАЗАР

09-02-2018 13:32

Самарқанд шаҳри қадим-қадим замонлардан Шарқ гавҳари, Буюк Ипак Йўли чорраҳасида жойлашган илм ва тамаддун бешиги бўлиб келган. Қадим замонлардан Самарқанд шаҳри ўзининг фусункор табиати, мўътадил обу ҳавоси, ширин мевалари билан инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Самарқанд шаҳрининг оламга маълум ва машҳур бўлишига унинг атрофида жойлашган маҳалла ва қишлоқларнинг ҳам ўз ўрни бор. шундай қадимий маҳаллалардан бири "Даштаки Боло" деб аталади.

 

МАСЪУЛИЯТЛИ ДАВР

09-02-2018 11:53

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги «2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига асосан аҳолининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун туман архив идорасига уларнинг мурожаатлари кўпайди. Буни мазкур идорага хизмат сафарида билиб олдик.

 

ЖАНУБИЙ КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР САМАРҚАНДДА

09-02-2018 11:51

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Жанубий Кореялик ишбилармонлар Самарқандда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди.

 

ЁДИ ҲАМИША ЁДДА

09-02-2018 11:48

Барча жойда бўлганидек 32-сон мактабгача таълим муассасасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан «Ёди ҳамиша ёдда» мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда боғча жамоаси, ота-оналар, Қозиқўрғон маҳалласи фаоллари иштирок этишди.

 

Имкон берадиган Ҳам, олиб ҚЎядиган Ҳам ВАҚТ...

09-02-2018 11:46

"Ўтиб кетган йилингдан топ-чи бир кун, бугун қайтиб келурми кечаги кун", деган эди донишмандлардан бири. Ҳақ гап.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку